16:10 / 06.09.2015
2220

Рим папаси Европа католикларини қочқинларга ёрдам беришга чақирди

Рим папаси Франциск Европанинг католик жамоаларини қочқинлар оилаларини қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда France Presse агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, черковлар, ибодатхоналар ва диний жамоалар ҳам қочқинларни қабул қилади.
“Ҳар бир диний жамоа, ҳар бир ибодатхона, ҳар бир черков биттадан оилани қабул қилади”, - деди у Римдаги Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтган ибодат чоғда.
Папанинг сўзларига қараганда, Ватикандаги икки черков биринчи бўлиб қочқинларни қабул қилади.

Top