Жаҳон | 08:03 / 06.09.2015
5698
1 дақиқада ўқилади

Хитой ҳарбий кемалари АҚШ чегаралари ёнидан сузиб ўтди

Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари тарихда биринчи марта Беринг денгизида Аляска штати қирғоқлари ёнида бўлиб, антиқа йўналиш бўйича АҚШ ҳудудий сувлари орқали сузиб ўтди, деб хабар бермоқда The Washington Post нашри.

Номаълум бўлиб қолишни истаган АҚШ ҳарбий вакили Хитойнинг 5 та ҳарбий кемасидан ташкил топган гуруҳ Россия-Хитой биргаликдаги ҳарбий машғулотларидан кейин Алеут ороллари ёнидан тахминан 12 миль узоқликдан сузиб ўтган.

Манбанинг таъкидлашича, кемалар халқаро ҳуқуқнинг ҳеч қандай қоидасини бузмаган. У Хитой кемаларининг бундай ҳаракатланишини АҚШ ҳарбий кемаларининг Ўрмуз бўғозида Эрон соҳиллари яқинидаги ҳаракатланиши билан қиёслади.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг расмий вакили коммандер (иккинчи ранг капитани) Билл Урбан Хитой кемалари Тинч океанига чиқиб кетганини айтди. Расмийлар ушбу ҳолат юзасидан бошқа маълумотлар беришни исташмади.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ учун бу вазият барҳам топди.