12:44 / 07.09.2015
2486

Эльдар Рязановнинг аҳволи барқарорлашди

Таниқли россиялик режиссёр Эльдар Рязанов кеча шифохонага юрак хуружи шубҳаси билан ётқизилган эди. Москва 1-клиник шифохонаси шифокори Алексей Светнинг маълум қилишича, ҳозирликда унинг аҳволи барқарорлашган.

“Эльдар Рязановнинг аҳволи барқарор, қониқарлига яқин. Бу режали госпитализациядир”, - унинг сўзларини келтирида РИАМО агентлиги.
Шу билан бирга, режиссёр ҳали шифохонадан чиқарилиши ҳақида гап кетмаётганлиги маълум қилинди.

Top