Жаҳон | 20:32 / 07.09.2015
3439
1 дақиқада ўқилади

Ироқ мудофаа вазирига суиқасд уюштирилди

Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Ободийга суиқасд уюштирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. “Мудофаа вазири яхши аҳволда”, деб маълум қилди маҳаллий расмийлардан бири.

Боғдоддан шимолга томон 190 км узоқликда вазир кортёжи мерган томонидан ўққа тутилди. Ушбу нохуш воқеа “ИШИД” террорчилик гуруҳи билан жанглар фронти чизиғида содир бўлди.