06:41 / 07.09.2015
2310

Озарбайжоннинг бир нечта давлатлардаги элчихоналари сайтлари арманистонлик хакерлар ҳужумига учради

Озарбайжоннинг Нидерландия, Бельгия ва Қатардаги элчихоналари сайтлари арманистонлик хакерлар ҳужумига учради, деб маълум қилмоқда “Интерфакс-Азербайджан” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳикмат Гажиев маълум қилди. Гажиевнинг айтишича, 5 сентябрдаги ҳужумлар “Арцах киберармияси” хакерлар гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Айни пайтда сайтлар иши тикланган.

Гажиевнинг айтишича, Озарбайжон интернет-ресурслари, шу жумладан мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари сайтлари мунтазам равишда арманистонлик хакерлар томонидан ҳужумга учраб туради.  

Top