12:13 / 07.09.2015
2915

Ўзбек олимлари асетилен спиртларини олиш усулини ихтиро қилишди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети олимлари асетилен спиртларини олиш усулини ихтиро қилишди.

Ушбу усул асетилен спиртларини олиш учун мўлжалланган.

Ихтиронинг вазифаси асетилен спиртларининг чиқишини ошириш ҳамда бирламчи, иккиламчи, учламчи спиртларни олиш имкониятидан иборатдир.

Муаллифлар - С.Э.Нурманов, М.Э.Мавлоний, О.Э.Зиядуллаев ва Э.Тургуновга ушбу ихтиро учун № ИАП 05066 рақамли патент берилди.

Top