Ўзбекистон | 12:02 / 07.09.2015
4416
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари техник кремний олиш усулини таклиф этишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти олимлари техник кремний олиш усулини таклиф этишди.

Таклиф қумтупроқдан (кремнезем), шу жумладан, кварцли қумдан техник кремний олишнинг электр ёйли, карботермик жараёнлари, ва шунингдек, уни саноат миқёсида ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Муаллифлар - А.Б.Абдурахманов, Х.Б.Ашуров, М.Ш.Курбонов ва Ш.И.Салихов ушбу усулга патент олиш учун талабнома топширди.