Ўзбекистон | 11:08 / 07.09.2015
7811
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боғбон биринчи марта пепино ҳосилини олди

Самарқандлик ҳаваскор боғбон Муқимжон Орипов ўз боғида ўзига хос камёб мевалар ундиришда давом этмоқда. Бу сафар у пепино мевасини ундиришга муваффақ бўлди.

Ориповнинг боғидан репортаж тайёрлаган Анастасия Павленконинг таъкидлашича, боғбоннинг қўшнилари ушбу мевани “ширин бодринг” деб атай бошлаган. Таъкидланишича, боғ шоир А. Гулханийнинг уй-музейида ташкил этилган бўлиб, унда Африкадан, Ҳиндистон ва Жанубий Америкадан келтирилган антиқа мевалар етиштирилади.

Боғда унаётган ана шундай мевалар қаторига яшил бананлар, турли хилдаги қовоқлар, Жанубий Америкада ўсадиган пепино ва бошқалар бор.