Жаҳон | 15:07 / 07.09.2015
2412
1 дақиқада ўқилади

Песков Россия Сурия ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттиришини тасдиқлади

Сурия ҳукумати билан мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш борасида ҳамкорлик давом эттирилади, дея эълон қилди расмий Кремль.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қайд этишича, у Россия томонидан Сурия ҳукуматига кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажмининг оширилиши ҳақида маълумотга эга эмас.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россиянинг ИШИДга қарши кураш олиб боришига ҳали эрта эканини маълум қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш