Жаҳон | 09:27 / 07.09.2015
4142
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Донбассдаги воқеалар қандай йўллардан ривожланиши мумкинлигини айтди

Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Донбассдаги воқеалар уч хил йўлдан бориши мумкин. Бу ҳақда у миллий телеканалга берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биринчи сценарий қуролли кучларнинг радикал ҳужуми, ерларни озод қилиш ва Москвага юриш”, - деди президент.

Иккинчи вариант сифатида айирмачилар ҳудудини бошқа ерлардан девор билан ажратиш айтилди.
“Бундай вариант бўлиши мумкинми? Мумкин. Лекин мен президент сифатида, савдолашмайман... Ҳеч ким еримизнинг бир парчасиниям бермайман”, - таъкидлади Порошенко.
Учинчи йўл эса, унинг айтишича, Украина суверенитетининг тинч йўл билан тикланишидир.
“Бу йўл Минск келишувлари деб аталади”, - хулоса қилди Порошенко.