Жаҳон | 17:52 / 07.09.2015
3484
1 дақиқада ўқилади
Россия Украина учун электр қуввати нархини оширди
Сентябрь ойидан Россия электр қувватини Украинага 5.6 фоиз қимматроққа экспорт қила бошлайди. Бу ҳақда энергетика ва коммунал хизматлар масаласини бошқарувчи миллий комиссия қарорида айтилди.
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Украина яна Россиядан электр импорт қилишни бошлади.
Ҳужжатга кўра, Украинага электр энергияси етказувчи “Энергорынок” давлат компанияси савдоларни 1 мВт/соат учун 950.1 гривна нархида амалга оширади. Илгари бу нарх 900 гривнага тенг эди.