Фан-техника | 17:07 / 07.09.2015
3005
1 дақиқада ўқилади
Секин эрийдиган музқаймоқ яратилди
Олимлар музқаймоқ эришини секинлаштириш йўлини топишди. Бунинг учун улар турли овқатларда учрайдиган оқсилдан фойдаланишди.
BslA номли оқсил натто деган япон миллий таомида учрайди, у эса ўз навбатида ферментланган соядан тайёрланади.
Bacillus subtilis бактриялари ўзига хос колониялар – биоплёнкалар яратиб, BslA-қоплама шаклидаги ҳимояни ишлаб чиқишади.
Эдинбург университети олимлари бу бактериал қобиқнинг физик хоссалари музқаймоққа мос тушишини аниқлашди.
Оқсил ҳаво, ёғ ва сув қисмларини қоплаб, қоришма барқарорлигини оширади.
Амалда бу музқаймоқ, ҳаво ҳароратининг ошишидан қатъи назар, секинроқ эрийди деганидир.
Бундан ташқари, музқаймоқ структурасини ҳам узоқ сақланиб қолади, деб ёзади The Washington Post нашри.