Жаҳон | 07:11 / 07.09.2015
4451
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда уяли алоқа операторлари смс-хабарлар жўнатиш хизматини ўчириб қўйди

Тожикистонда 6 сентябрда уяли алоқа операторлари ўз мижозлари учун смс-хабарлар жўнатиш хизматини ўчириб қўйди, деб ёзмоқда “Азия-Плюс” агентлиги.

Қайд этилишича, “Мегафон”, Tcell ва бошқа операторлардаги бу ҳолат техник муаммолар сабабли юзага келган. Операторлар хизмат қачон яна тикланиши борасида аниқ жавоб бериша олмади.

Агентликнинг маълум қилишича, 2014 йил 10 октябрда ҳам алоқа операторлари Душанбеда норозилик намойиши бўлиб ўтиши ҳақидаги гаплар тарқалганда смс-хабарлар хизматини ўчириб қўйишган эди.