Жамият | 09:47 / 08.09.2015
5989
5 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 7 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Эътиборингизга 7 сентябрь куни ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Россиялик публицистнинг сўзлари ўзбекистонлик журналистларнинг норозилигига сабаб бўлди>>

Россиялик ёзувчи ва публицист Александр Прохановнинг “Завтра” газетасида чоп этилган “Бошқарилувчи хаос” номли мақоласи ўзбекистонлик журналист Чўлпон Хаматовнинг норозилигига сабаб бўлди.

 

Путин Марказий ҳарбий округда текширув ўтказишни топширди>>

Россия президенти Владимир Путин 7 сентябрь куни Марказий ҳарбий округда текширув ўтказишни топширди.

 

Энг инжиқ ўзбек актрисалари рейтинги>>

“Даракчи” газетаси ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда навбатдаги сонида ҳам ўзига хос рейтинг эълон қилди. Ушбу рейтинг энг инжиқ ўзбек актрисалари бешталигидан иборат бўлди. Рейтинг натижаларига кўра “инжиқ” деб топилган актрисалар бундай таърифга ўз муносабатларини билдириб ўтишди.

 

Ўзбекистонлик боғбон биринчи марта пепино ҳосилини олди>>

Самарқандлик ҳаваскор боғбон Муқимжон Орипов ўз боғида ўзига хос камёб мевалар ундиришда давом этмоқда. Бу сафар у пепино мевасини ундиришга муваффақ бўлди.

 

Ўзбекистон эстрадаси юлдузларининг клонлари рўйхати тузилди>>

Ўзбекистон эстрадаси юлдузларининг “клонлари”дан иборат ўзига хос рўйхат тузилди.

 

Дунёдаги энг кучли қиз Башар Асаднинг рафиқаси таклифига кўра Сурияга борди>>

Дунёнинг энг кучли қизи, россиялик оғир атлетикачиси Марьяна Наумовна Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асмо Ал-Асаднинг таклифига биноан Дамашққа ташриф буюрди.

 

“Мистер Бин” сариқ машинанинг томидаги курсида ўтириб Лондон бўйлаб сайр қилди>>

Мистер Бин комедик образини ижро этган британиялик актёр Роуэн Аткинсон ўзининг қаҳрамони обоазида “Мини” русумидаги машинанинг томида курсида ўтирганча Лондон бўйлаб сайр қилди.

 

Назарбоев танга курсининг беқарорлигини “тўғри тушуниш”га чақирди>>

Президентнинг сўзларига қараганда, янги кредит-пул сиёсати давлатнинг иқтисодий вазиятга нормал реакциясидир.

 

Ўзбекистон вояга етган аҳолисининг 20.2 фоизи ортиқча вазнга эга>>

 

Ўзбекистон вояга етган аҳолисининг 67.2 фоизи Соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаб берган меъёрдан паст миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилади, 37 фоизи тузи меъёридан кўп бўлган овқат тановул қилади, 16.4 фоизи эса кам жисмоний ҳаракат қилади.

 

Биринчи заруратдаги дорилар рўйхати борми?

Истеъмолчи ҳуқуқи” нашрига мурожаат қилган фуқаро С. Жаҳонгиров барча дорихоналарда сотилиши мажбурий бўлган бирламчи заруратдаги дори воситаларининг рўйхати бор-йўқлиги ҳақидаги саволни берди. Бу саволга Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ижро аппаратининг ахборот бўйича мутахассиси А. Нўъмонов жавоб берди.

 

Тошкентлик қаллоб аёл дугонасини Малайзияга олиб бориб, 6 минг долларга сотиб юборди>>

Наталья Валентиновна исмли қиз пулдан қийналиб қолиб, дугонаси Олеся Борисовага мурожаат қилган. У қизни Малайзияга ишга юборишини, у ерда Наталья барда рақсга тушиб, ойига 3 минг доллар маош олишини айтган. Бундай шартларни эшитиб, Наталья тезда Олесянинг таклифига кўнган.

 

iPhone 7 Apple`нинг энг юпқа смартфони бўлади>>

2016 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган iPhone 7 қалинлиги 6 мм ни ташкил этиб, Apple корпорациясининг энг юпқа смартфони бўлиши айтилмоқда.

 

Секин эрийдиган музқаймоқ яратилди>>

Олимлар музқаймоқ эришини секинлаштириш йўлини топишди. Бунинг учун улар турли овқатларда учрайдиган оқсилдан фойдаланишди.

 

«Арсенал» мухлиси узоқ вақт давомида FIFA 15 симуляторини ўйнаб, Гиннесс рекордини қайд этди>>

Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлиси Крис Кук 47 соат 19 дақиқа 41 сония давомида узлуксиз равишда FIFA 15 симуляторини ўйнаб Гиннесс рекордлари китобидан жой олди.

 

Андижонда зўрланган аёл ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди>>

Жавобгар Дурбек Маматов шаҳардаги Академик лицейда дарс бериб, шу атрофда уй ижарага олиб яшарди. Бир куни унинг уйига дўсти Одилбек Фарида исмли аёл билан меҳмонга келди. Дўстлар анча вақт бирга ўтириб, ароқ ичишди.