Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:37 / 08.09.2015
6028
1 дақиқада ўқилади
Олма-Отада она 2 қизини деразадан ташлаб юборди
Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида даҳшатли фожиа содир бўлди. Бу ҳақда КТК канали хабар бермоқда.
Айтилишича, она 2 қизини деразадан ташлаб юборган. Унинг кичкина қизи 1.5 ёшда бўлган. 8 ёшли катта қизи дераза четини ушлаб қолганида аёл унга пичоқ билан зарба берган.
Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. 33 ёшли Жадира ўзини деразадан ташлаб юборган, аммо тирик қолган.
8 ёшли Ойша воқеа жойида вафот этди. Жадира 1.5 ёшли қизи билан реанимацияга ётқизилди.
Воқеа ўрганилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш