Жаҳон | 14:15 / 08.09.2015
4279
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда чегара зонасини дрон билан тасвирга олаётган австриялик қўлга олинди
Қирғизистон чегарачилари Тожикистон билан чегара зонасида Австрия фуқаросини қўлга олдилар. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Бўрубоева маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, у Тожикистондан Қирғизистонга ўтган, сўнг чегара зонасини дрон ёрдамида тасвирга туширган.
Шунингдек, унда суратга тушириш учун ҳам, чегара зонасида бўлиш учун ҳам рухсат берадиган ҳужжатлар бўлмаган.
Қўлга олинган чет эл фуқароси миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари қўлига топширилган. Улар воқеа юзасидан тергов ишларини олиб боради.