08:33 / 08.09.2015
3531

Сўнгги бир кунда Тожикистонда Назарзоданинг 20 тарафдори қўлга олинди

Охирги 24 соат ичида тожикистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари генерал Назарзоданинг 20 нафар тарафдорини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Бу ҳақда агентликка мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, кўплаб қуроллар мусодара қилинган.

“Фақатгина сўнгги кун ичида 15 дона Калашников автомати, битта гранатомёт, битта снайперлик милтиғи, олти тўппонча, кўп миқдордаги ўқ-дорилар олиб қўйилди”, – дея маълум қилган ахборот манбаси.

Аввалроқ эса генералнинг 14 тарафдори йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Top