Спорт | 14:58 / 09.09.2015
2450
1 дақиқада ўқилади

Гейнрих жароҳати туфайли Филиппинга қарши ўйинни ўтказиб юборди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Филиппинга қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг матбуот хизмати хабар берган.

Филиппинга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичи 4-тур учрашувидан олдин ўтказилган машғулотлар давомида Яманга қарши ўйин қаҳрамони Гейнрих жароҳат олди. Бу эса унга "Филиппин Спорт" стадионида бўлиб ўтган учрашувда майдонга тушишига йўл қўймади. Бироқ унинг майдонга тушмагани Ўзбекистон сафарда 5:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришишига халал бермади.

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичида навбатдаги тур ўйинлари 8 октябрда бўлиб ўтдади. Шу куни Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон милллий терма жамоаси сафарда Баҳрайнга қарши ўйин ўтказса, КХДР терма жамоаси Филиппинни қабул қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш