10:04 / 09.09.2015
2080

Гватемала суди собиқ президентни порахўрлик ва таъмагирликда айбдор деб топди

Гватемала суди мамлакатнинг собиқ президенти Отто Перес Молинани порахўрлик ва таъмагирликда айбдор деб топди, дея хабар берди 9 сентябрь куни BBC News нашри.

Прокурорлар Молинани тадбиркорлар божхонада пора берган тақдирда, бож тўлашлардан озод бўлиш имконига эга бўлувчи жиноий тузилмани ташкил этганликда айблашди. Шу йўл билан собиқ президент ва кўплаб давлат хизматчилари катта даромад олишган.

БМТнинг махсус комиссияси судда қўлланилган далилий ашёларни жамлашга кўмак кўрсатган. Улар орасида 89 мингдан зиёд телефон суҳбатлари ҳам мавжуд.

Тергов хулосаларига кўра, порахўрлар 2014 йилнинг май ойидан 2015 йил апрель ойига қадар 3,8 миллион доллар олишган. Ушбу пулларнинг 800 минг доллари Молинага теккан. Айни пайтда жазо муддатини ўтаётган собиқ вице-президент Роксан Бальдетти ҳам шунча миқдордаги ноқонуний маблағга эга бўлган.

Молина эса барча айбларни инкор қилиб, тергов органлари билан ҳамкорлик қилишга ваъда берган.

Top