15:46 / 09.09.2015
4840

Ислом Каримов Тожикистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рахмон номига қўшни давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берган.

Табрикда яқин қўшничилик ва ўзаро ҳурмат асосидаги ўзбек-тожик муносабатлари икки халқҳнинг ўзаро дўстлиги йўлида ривожланаётгани, минтақа тинчлиги ва барқарорлигини сақлашдан икки давлат ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Президенти ушбу табрик телеграммасида Тожикистон раҳбарига соғлик-саломатлик ва ўз ишида муваффақиятлар, тожик халқига эса тинчлик ёр бўлишини тилаган.

Маълумот учун, 9 сентябрь куни Тожикистон давлат мустақиллигига эришганининг 24 йиллиги нишонланади.

Top