15:02 / 09.09.2015
3969

Мансур Тошматов МДУнинг Тошкент филиалида қизи билан дуэт айтди

М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида психология ва амалий математика факультетларининг 122 нафар битирувчисига бакаврлик дипломлари топширилди. Улардан 25 нафари имтиёзли дипломларга эга бўлди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.

Филиал 2006 йил февралида ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг ўзидаёқ унинг 28 нафар битирувчиси Россия, АҚШ, Германия ва Хитойнинг нуфузли университетларига магистратурага қабул қилинди.
Жорий йилда битирувчиларга диплом топшириш маросими билан бирга Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги ҳам нишонланди. Бу байрам муносабати билан университет ходимлари, талабалари ва меҳмонлари учун дастурхон ёзилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов чиқиш қилди. У битирувчиларга келажак ҳаётда омад тилади. Битирувчилар ичида санъаткорнинг қизи Сабина ҳам бор эди. Ота ва қиз биргаликда йиғилганлар учун дуэт куйлашди.

Top