11:10 / 09.09.2015
2496

Неймарнинг дубли Бразилияга АҚШни йирик ҳисобда енгиш имконини берди

9 сентябрь куни Шимолий ҳамда Жанубий Америка қитъалари вакиллари ўзаро ўртоқлик учрашувларидан куч синашишди.

Жумладан, Бразилия сафарда АҚШни йирик ҳисобда мағлуб этди. 1:4 ҳисоби билан якунланган баҳсда, пентакампеонлар сафида Неймар дубл қайд этган бўлса, Рафинья ва Халк ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

АҚШ – Бразилия 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 9 Халк, 0:2 – 51, пенальти Неймар, 0:3 – 64 Рафинья, 0:4 – 67 Неймар, 1:4 – 90 Уильямс.
АҚШ – Гьюзан, Рим, Ороско, Кэмерон (Спектор, 73), Альварадо, Джонс (Дискеруд, 72), Бедойя (Уильямс, 36), Брэдли (Юханнссон, 79), Йедлин, Алтидор (Моррис, 57), Зардес (Вуд, 46).
Бразилия – Гроэ, Миранда (Маркиньос, 23), Фабиньо, Давид Луиз, Марсело, Лукас Лима (Лукас, 63), Дуглас Коста (Рафинья, 63), Луис Густаво (Фернандиньо, 65), Элиас, Виллиан (Неймар, 46), Халк (Фирмино, 46).
Огоҳлантиришлар: Ороско (53), Уильямс (55).

Top