Жаҳон | 11:53 / 09.09.2015
3369
1 дақиқада ўқилади

Новосибирск ҳокими Ўзбекистон делегацияси билан учрашув ўтказди

Новосибирск вилояти ҳокими Василий Городецкий Ўзбекистон делегацияси билан учрашув ўтказди.
Делегацияга Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Акмал Камолов бошчилик қилди. учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Новосибирск тадбиркорлари Ўзбекистонда шу кузда ўтадиган ихтисослашган туристик ва текстиль форумларида иштирок этишга даъват қилинди.
Городецкий, ўз навбатида, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган минерал ўғитларни вилоят агросаноат комплексига етказиб бериш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш