Миллиардер Уоррен Баффетга тегишли Berkshire Hathaway компанияси АҚШ иқтисодиётига яқин 4-5 ой мобайнида 32 млрд доллар инвестиция киритмоқчи. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.
Баффетнинг ҳисоб-китобларига кўра, бунинг натижасида АҚШ иқтисодиёти 2 фоизга ўсади.
“Биз охирги 6 йил давомида олиб борган ишларимизни давом эттирмоқдамиз. Бу яхши ўсиш, гарчи портлаш даражасида бўлмаса ҳам”, - деди Berkshire Hathaway ижрочи директори.