11:42 / 09.09.2015
3185

Яйпанда нуронийлар учун янги чойхона қуриб берилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида “Оталар чойхонаси”нинг фойдаланишга топширилиши истиқлол айёми байрамида кекса авлод вакилларига муносиб туҳфа бўлди. Бу ҳақда УзА нашри хабар қилган.

Чойхона “Ҳамкорбанк”нинг Қўқон шаҳар филиали кўмаги билан тадбиркор Маъмурахон Насруллаева томонидан барпо этилган. Бу ерда нуронийларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши, вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган.

“Оталар чойхонаси” бунёд этилиши юртимизда биз, кексаларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир самараси бўлди. Бу ерда дийдорлашиб, бир пиёла чой устида гурунглашиш, шахмат-шашка ўйнаш, бирор кўрсатув ёки фильмни бирга томоша қилиш, фикрлашиш мумкин", – дейди меҳнат фахрийси Мирзаали Деҳқонов.

Top