19:59 / 10.09.2015
2073

Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси қабул қилинди

2015 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2-3-сентябрь кунлари ХХРга ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Top