19:11 / 10.09.2015
2433

Перес: Биз Моуриньони "Реал"га қайтариш ҳақида ўйламаяпмиз

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ортга қайтарилмаслигини айтиб ўтди.

"Реал"нинг энг яхши мураббийи - Моуриньо эмас, балки Бенитесдир. Биз Моуриньони яна "Реал"га таклиф этиш ҳақида ўйламаяпмиз.

Шу билан бирга айтишим лозимки, Моуриньо бизга олға юришда ёрдам берди. Унинг даврида клуби ЕЧЛнинг ярим финалига қадар борадиган бўлди", - дейди Перес.

Top