09:41 / 10.09.2015
2340

Санитария врачи қандай талабларга жавоб бериши керак?

Ўзбекистон ҳукуматининг 2015 йил 20 августдаги қарори билан “Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомнинг асосий мақсади соҳа раҳбарларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар иш регламентини белгилаб беришдир.
Ҳужжатда айтилишича, бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш давлат санитария-эпидемиология хизматининг етарли маалака ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлари сафидан амалга оширилади.
Бош врачлар лавозимига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

“Санитария-гигиена” ёки “эпидемиология” мутахассислиги бўйича олий тиббий маълумот;
Далат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимида камида 5 йил иш стажи;
Бош врач вазифаларини бажариш учун зарур бўлган юқори малака ва маънавий-ахлоқий сифатларнинг мавжудлиги;
Уларга юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлаш қобилияти.

Республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Top