Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:28 / 11.09.2015
2953
1 дақиқада ўқилади
Де Хеа "МЮ" билан 4 йиллик янги шартнома имзолади
"Манчестер Юнайтед" жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа клуб билан шартномасини узайтирди.
Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, 24 ёшли футболчи билан кейинчалик бир йилга узайтириш шарти назарда тутилган ҳолда 2019 йилга қадар янги шартнома имзоланган.
Аввалроқ Де Хеа "МЮ"да ҳафтасида 200 минг фунт миқдорида маош олиши маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, ёз бўйи Де Хеанинг "Реал"га ўтиши муҳокама ва мунозара қилинган, томонлар музокараларга ҳам киришишган, бироқ жамоалар трансферни расмийлаштиришга улгурмай қолган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш