Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:29 / 11.09.2015
4531
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ёрдам беради
Жанубий Корея ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ўз ёрдамини таклиф қилди, деб хабар берилди айрим оммавий ахборот воситаларида.
2016 йилдан бошлаб 5 йил давомида Корея 13 мамлакатда инфекцион касалликларга қарши кураш ишига 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе маълум қилди.
Korea Times нашрининг ёзишича, Ўзбекистон ушбу 13 давлатдан бири бўлади.
Ўз навбатида, ОСБ Жиззах шаҳрида канализация тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилиш ишларига 81 млн доллар миқдорида кредит ажратадиган бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш