14:59 / 12.09.2015
3068

Испания чемпионатида 3 тур бошланди

11 сентябрь куни "Леванте" ва "Севилья" баҳси орқали Ла Лигада 3 турга старт берилди.
"Леванте" жиддий рақибдан очко тортиб ола олди ва эндиликда бу икки жамоа 2тадан очко билан 13 ва 14 ўринларда жойлашган.

Леванте – Севилья 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Нзонзи, 1:1 – 58 Камараса.
Огоҳлантиришлар: Какута (5), Коноплянка (38), Моралес (62), Тремулинас (63), Хуанфран (81), Гилас (82)

Бугун турнинг асосий ўйинлари бўлиб ўтади.

"Эспаньол" - "Реал"

Дастлаб Каталониянинг иккинчи жамоаси "Эспаньол" Мадриднинг "Реал" жамоасини қабул қилади. Бу ўйин арафасида мадридликларнинг асосий ўйинчиларидан бири Хамес Родригес жароҳат олган. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

"Спортинг Хихон" - "Валенсия"

Лиганинг яна бир кучли жамоаларидан бири "Валенсия" бу турни дебютант "Спортинг Хихон" майдонида ўтказади. Икки жамоа ҳам ўтган турларда фақат дуранг натижалар қайд этган.

"Атлетико" - "Барселона"

Турнинг марказий баҳси Мадридда "Атлетико" ва "Барселона" ўртасида ўтказилади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади ва «НТВ + Футбол 2» канали орқали жонли равишда эфирга узатилади.

Ушбу турдан шунингдек, "Бетис" – "Реал Сосьедад", "Гранада – "Вильярреал", "Атлетик" – "Хетафе", "Сельта" – "Лас-Пальмас", "Малага" – "Эйбар", ҳамда "Райо Вальекано" – "Депортиво" баҳслари ўрин олган.

Айни вақтда турнир жадвалининг энг юқори 2 ўрнида кутилмаган равишда "Сельта" ва "Эйбар" жамоалари жойлашган.

Top