10:27 / 12.09.2015
18972

Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжидида кран қулаши жараёни тасвирланган видеолар тарқалди

11 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжиди устига ҳудудда давом этаётган кучли шамол туфайли қурилиш крани қулаб тушди.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган ва 238 киши жароҳатланган.

Ушбу воқеа гувоҳлари бўлган ўнлаб кишилар краннинг масжид устига қулаши жараёнини тасвирга олишган ва интернетга жойлаштиришган.

Маълумот учун, Ҳаж сафарининг Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларда адо этиладиган асосий маросимлари 21-26 сентябрда бўлиб ўтади.

Ҳаж зиёрати бу йил 23 сентябрь куни нишонланиши белгиланган мусулмон аҳлининг асосий байрамларидан бири – Ийд Ал-Адҳнинг нишонланиши билан ўз ниҳоясига етади.

Top