07:46 / 13.09.2015
2260

Флавия Пеннетта US Open турнири ғолибасига айланди

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг ярим финалида руминиялик Симон Халебни (турнирга 2 рақам остида таснифланган) енгган ҳолда финалга чиққан Флавия Пенетта финалда ҳам ғалаба қозонди. У ярим финалда дунёнинг биринчи рақамли теннисчи аёли Серена Уильямс тўсиғидан ўтган ҳамюрти Роберта Винчи билан баҳсда 7:6(4), 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Таққослаш учун, 33 ёшли Флавия WTA рейтингида 26 ўринда, 32 ёшли Винчи эса 43-ўринда қайд этилган. Бир соату 33 дақиқа давом этган финал баҳсида Пенетта 4та эйс зарбани амалга оширди. Ушбу тарихий чемпионлик италиялик теннисчига 3 миллион 300 минг доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини тақдим этди.

US Open. “Катта Дубулға”

Мукофот жамғармаси – 42 253 400 доллар

Очиқ хард кортлар

ФИНАЛ

Флавия Пеннетта (Италия, 26) – Роберта Винчи (Италия) – 7:6(4), 6:2

Top