17:47 / 13.09.2015
8410

Тожикистон Хавфсизлик кенгаши генерал Назарзоданинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Тожикистонда 4 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга уринган генерал, мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода айни пайтда тирик ва ўз тарафдорлари билан биргаликда қуршовда қолган. Бу ҳақда Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров маълум қилди.

Шу тариқа, 11 сентябрь куни ОАВлар орқали Душунбе шаҳридан 150 км масофадаги Ромит дарасида Назарзоданинг ўлдирилгани ҳақида тарқалган хабарлар расман рад этилди.

Маълум бўлишича, Назарзода 4 сентябрь куни амалга оширилган ҳужум натижасида 3та юк машинасида қурол ва ўқ-дори олиб кетган.

Охирги маълумотларга кўра, Тожикистоннинг тоғли ҳудудидаги Ромит дарасида генералнинг 110 нафар тарафдори қўлга олинган ва 22 нафари отишмалар давомида ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни Душанбе ва пойтахтга туташ Ваҳдат туманида милиция бўлинмаларига уюштирилган ҳужумлар натижасида 4 нафар милиция ходими ва 4 ОМОН жангчиси ҳалок бўлган эди.

Top