Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:50 / 14.09.2015
2024
1 дақиқада ўқилади
Эббот Австралия бош вазирлигидан кетади
Австралия бош вазири Тони Эбботт ушбу лавозимни тарк этади, деб хабар беради Reuters агентлиги. Эбботт Либерал партия ичидаги етакчилик борасидаги баҳсларда рақиби Малкольм Тёрнбуллга ютқазиб қўйди.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Тёрнбулл Эбботтнинг ҳукуматни бошқариш лаёқатини шубҳа остига олган эди.
Либерал партия мамлакатдаги ҳукмрон партия бўлиб, бош вазирни ўзгартириш даражасида овозга эгадир.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш