21:12 / 14.09.2015
3344

Ўзбекистонлик чегарачилар қирғизистонлик отбоқарларга қочиб кетган отларини қайтаришди

Қирғизистоннинг Оқсув тумани Қўш-Добо аҳоли пункти аҳолиси отларни ўтлатаётганда 15 отни кўздан қочириши оқибатида улар Ўзбекистон ҳудудида ўтиб кетди. Бироқ “қочоқ” отлар ўз эгаларига қайтарилди

2015 йилнинг 3 сентябрида от эгалари “Қўш-Добо” чегара заставасининг Ола-Бўка чегара отряди ҳарбий хизматчиларига отларнинг қайтарилишида кўмак беришларини сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари учрашуви ташкил этилди. Ўзбекистон чегарачилари барча 15 отни Қирғизистон томонга қайтариб берди. Учрашув натижаларига кўра қайтарилган чорва ўз эгаларига қайтарилди, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўлими.

Top