07:17 / 14.09.2015
2435

Покистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида портловчи модда олиб кетаётган авторикша портлаб кетди

Покистоннинг Мултон шаҳрида мотоцикл ва авторикшанинг тўқнашиши оқибатида портлаш содир бўлди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Business Insider нашри.

Полициянинг маълумотларига кўра, портлаш шаҳарнинг энг тирбанд йўлларидан бирида содир бўлган: мотоцикл портловчи моддалар олиб кетаётган авторикшага бориб урилган.

Полиция воқеа тафсилотларини ўрнатишни бошлади. Полиция, шунингдек, портловчи моддаларнинг келиб чиқиши ва унинг нима мақсадда олиб кетилаётганини аниқлаш мақсадида авторикша йўловчилари жасадлари шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. 

Top