09:36 / 15.09.2015
5408

АҚШ: Афғонистонда бир йил ичида 211 минг тонна кўкнори етиштирилган

Афғонистонда бир йил ичида 211 минг тонна кўкнори етиштирилган ва 6,3 минг тонна опиум гиёҳвандлик моддаси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама томонидан Давлат котиби Жон Керрига юборилган меморандумда маълум қилинди

“Афғонистон охирги 16 йилдан 15 йили давомида дунёда опиум кўкнориси етиштирувчи энг йирик давлат бўлиб қолмоқда. АҚШ ҳукумати 2014 йилда Афғонистонда 211 минг тонна кўкнори етиштирилган ва 6,3 минг тонна опиум олинган деб ҳисобламоқда”, дейилади ҳужжатда.

Гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаручи давлатлар рўйхатига Афғонистон, Багама, Белиз, Венесуэла, Ҳиндистон, Колумбия, Мексика, Ямайка ва бошқа шу каби давлатлардан иборат 22 давлат ва ҳудудлар киритилди.

Top