Италия бош вазири Маттео Ренци ўзи "Фиорентина" жамоаси мухлиси бўлишига қарамасдан итальянлар шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилаётган "Ювентус" жамоасига омад тилади.
У ЕЧЛнинг D гуруҳидан ўрин олган "Ювентус" жамоасининг бугун "Манчестер Сити"га қарши ўтказадиган ўйини олдидан жамоа аъзоларини илҳомлантирган.
"Ювентус"га бу ўйинда муваффақиятга эришишини тилайман. Жамоа А сериянинг янги мавсумини яхши бошлай олмаган бўлсада бугун ўз майдонида "Манчестер Сити"ни енга олишига ишонч билдираман", дейди бош вазир.
"Мен Аллегрини яхши биламан. У жамоани ўйинга тайёрлай олади. Жамоа у билан ўтган йилги муваффақиятларни такрорлашини кутаман", деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Tmw нашри.
Маълумот учун, "Ювентус" ва "Манчестер Сити" баҳси Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. "Ювентус"нинг гуруҳдаги кейинги рақиблари "Севилья" ва "Боруссия М" бўлади.