Спорт | 10:24 / 15.09.2015
2078
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо «Челси» футболчиларига машғулотлар пайтида ҳазиллашишни тақиқлади

"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз шогирдларига машғулотлар пайтида ҳар қандай ҳазил-мутойибани тақиқлаб қўйди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 52 ёшли ушбу мутахассис бу қарори орқали "Маккаби"га қарши ЕЧЛ ва "Арсенал"га қарши Премьер-лиганинг 6-тур ўйинлари олдидан футболчиларининг эътиборини бир жойга жамламоқчи.

Қайд этиш керакки, "Челси" АПЛнинг янги мавсумини ўта муваффақиятсиз бошлади. Жамоа айни пайтда турнир жадвалининг 17-ўрнида бормоқда. Лондонликлар 5та ўйиннинг 3тасида, "Манчестер Сити", "Кристал Пелас" ва "Эвертон" жамоаларига қарши ўйинларда мағлуб бўлган, "Суонси" билан дуранг қайд этилган, фақатгина "Вест Бромвич" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш