17:07 / 15.09.2015
6825

Путин ИШИДнинг Европа ва Россияга таҳдид солаётганини айтди

ИШИД террорчи гуруҳи Макка, Мадина, Қуддусга ўз нигоҳини қарата бошлади, демак, у Россия ва Европа давлатлари учун реал хавфга айланди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

“Сурия атрофидаги вазиятга келсак, аҳвол ниҳоятда жиддий, ИШИД Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудини назоратга олган. Террорчилар Макка, Мадина, Қуддусга эътибор қарата бошлаганлари ҳақида оммавий тарзда гапирмоқдалар. Уларнинг келажак режаларида Европа, Россия, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги фаолликларини ошириш бор”, - деди Россия етакчиси.

Шунингдек, у ИШИД сафларида Россия ва хусусан МДҲ вакиллари борлиги вазиятни янада оғирлаштираётганини маълум қилди.

Top