18:15 / 15.09.2015
2368

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Самсун Гран-присига йўл олди

Таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли спортчилари Туркияга жўнаб кетди. Улар 18-20 сентябрь кунлари Самсун шаҳрида ўтказиладиган Гран-при турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан ака-ука Максим ва Никита Рафалович, дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Жасур Бойқўзиев ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин жой олган.

Ушбу Гран-при мусобақаси Рио-2016 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли ҳисобланади. Гран-прида Ўзбекистон ва дунёнинг биринчи ва иккинчи рақамли таэквондочилари бўлиб турган Жасур Бойқўзиев ва Дмитрий Шокин ўзаро тўқнаш келиб қолишлари ҳам мумкин.

Top