20:54 / 16.09.2015
3338

Афғонистон армияси бир кун давомида 70 жангарини йўқ қилди

Афғонистон Қуролли кучлари охирги кунлар давомида мамлакатнинг бир неча вилоятларида 70 жангарини йўқ қилди, деб айтди Афғонистон мудофаа вазири.

Khaama Press агентлигининг маълум қилишича, жангариларга қарши операциялар Қобул, Пақтия, Қандаҳор, Дайкўнди ва бошқа вилоятларда ўтказилди. Афғонистон миллий армиясининг 6 нафар ҳарбийси фугаслар портлаши ва жангарилар билан отишмалар пайтида ҳалок бўлди. Шунингдек, операциялар давомида 75 жангари яраланди, яна 2 нафари қўлга олинди.

Афғонистон ҳарбийлари кўп йиллар давомида “Толибон” радикал гуруҳининг назорати остида бўлган ҳудудларни қайтариб олишга муваффақ бўлдилар, деб маълум қилинмоқда.

Top