Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 11:46 / 16.09.2015
4657
1 дақиқада ўқилади
Форс кўрфазининг 6 давлати бензин учун ягона нархни жорий қилиши мумкин
Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги ташкилотига кирувчи 6 давлат раҳбарияти Қатарда минтақада нефть ва нефть маҳсулотлари нархларини унификация қилиш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар беради Al-Iqtisady газетаси.
Айтилишича, нефть вазирларининг учрашуви чоғида минтақада бензин нархини ўзаро яқинлаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони ва Қувайт бензиннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини секин-аста бекор қилиш ташаббусини илгари сурган.