10:09 / 16.09.2015
3859

Ўзбекистон сувни тежамоқда

Марказий Осиёда сув танқислиги бошланиши мумкинлиги ҳақидаги башоратлар Ўзбекистонни сув тежаш борасида чоралар кўриб боришга мажбур қилмоқда.

Фрайбург университети профессори Мартин Хольцнинг таъкидлашича, CAAN порталида жойлаштирилган интервьюсида ушбу масалани яна бир бора кўтариб чиқди.
“2050 йилга қадар Қирғизистон музликларидаги сув захираси етарли бўлар, аммо шу санадан сўнг Марказий Осиёнинг алоҳида ҳудудларида сув танқислиги муаммоси келиб чиқади”, - деди мутахассис.

Бу борада айниқса аҳолиси 32 млн ни ташкил қилаётган Ўзбекистон ўткир муаммога дуч келиши мумкинлиги айтилмоқда. Шу боис сувдан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон олдида турган биринчи ўриндаги масаладир. Ўзбекистон сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга 740 млн сўм йўналтиришни режалаштирмоқда.

Томчилаб суғориш технологиясининг жорий қилиниши мамлакат қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда қўл келмоқда. Келажакда бу технологиядан фойдаланиш кўлами янада кенгайтирилиши режалаштирилмоқда.

Top