17:21 / 16.09.2015
3478

Қозоғистон паспортларида уруғ-қабилани кўрсатиш таклиф қилинди

Қозоғистонлик юрист Жонгелди Сулаймонов қозоқ қабила ва уруғларини легаллаштиришни таклиф қилди. Бунинг учун эса уларни паспортга ёзиш талаб этилади, деб хабар беради Nur.kz сайти.

Facebook’даги саҳифасида юрист уруғчилик тизими кўчилик қозоқлар учун миллий тегишлиликдан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
“Биз уруғларимизни қадрлаймиз, улар билан фахрланамиз. Шу боис уруғларни паспортда кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай паспорт жуда қизиқ кўринади”, - деди Сулаймонов.

Унинг ишонишича, уруғчилик тизими қозоқларнинг асосий бойлигидир ва уни асраб-авайлаш даркор.
“Биз кўп жиҳатдан америкаликларга ўхшаймиз, уларнинг ҳам барчаси бир қарашда америкалик, лекин ҳар бирининг ўз миллати бор – италияликлар, французлар, яҳудийлар, руслар, қозоқлар, арманилар ва ҳ.к. Биз ҳам қозоқмиз, лекин бу 14-15 асрларда шаклланган уруғ ва қабилалар иттифоқидан бошқа нарса эмас, яъни унинг ёши 550 йилдан ошмайди”, - таъкидлади фаол.

Top