Ўзбекистон | 11:27 / 16.09.2015
8535
1 дақиқада ўқилади

Тошкент автобусларида валидаторлар ўрнатилади

Шу йилнинг охиригача Тошкент автобусларида валидаторлар ўрнатилади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

LG CNS Uzbekistan Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси яқин орада “Тошшаҳартрансхизмат” билан шартнома тузиб, жамоат транспортига электр тўлов тизими ускуналарини ўрнатишни режалаштирмоқда.
Автоматлашган тизим 2 асосий элементдан - smart-карталар ва валидаторлардан иборат бўлади. Йўловчи карталар валидаторга текизади, ускуна ундан керакли суммани ечиб олади.

LG CNS Uzbekistan бош директори ўринбосари Брендон Кимнинг таъкидлашича, бу борадаги ишлар шу йилиёқ бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш