11:12 / 16.09.2015
1808

Тошкент ва Пекин ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

2015 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга Хитой ТИВнинг Европа ва Марказий Осиё Департаменти бошлиғи ўринбосари Сзян Ян раҳбарлик қилмоқда.

Мулоқот давомида ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари Кенгашининг июнь ойида Уфа шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиши якунлари ҳамда низомий органларнинг бўлажак тадбирларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ШҲТга жорий раислигига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top