Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:17 / 16.09.2015
2365
1 дақиқада ўқилади
Хьюстонда мактаб автобусининг ҳалокатида 2 ўқувчи ҳалок бўлди
АҚШнинг Хьюстонидаги магистралда мактаб автобусининг Buick LaSabre енгил машинаси билан тўқнашиши ва ағдарилиб кетиши оқибатида 2 ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Енгил автомобиль ҳайдовчисининг сўзларига қараганда, яна бир машина унинг йўли бўйлаб қарама-қарши томондан юриб кела бошлаган, бу тўқнашувга сабаб бўлган.
Воқеа жойида 17 ёшли қиз ҳалок бўлди, шифохонада 14 ёшли ўқувчи боланинг жони узилди. Автобусда, ҳайдовчидан ташқари, 4 киши бор эди.