Ўзбекистон | 21:41 / 17.09.2015
2063
1 дақиқада ўқилади

2016 йил охиригача 225 маданият ва истроҳат боғларида кексаларнинг дам олиш марказлари ташкил этилади

2016 йил охиригача Ўзбекистондаги барча 225 маданият ва истроҳат боғларида кексаларнинг дам олиш марказлари ташкил этилади. Жорий йилда 95та мана шундай майдон ташкил этилди.

Айтилишича, бу ерда кексалар дам олиши, ўзаро суҳбат қуриши, газета ва журналларнинг охирги сонлари билан танишиши мумкин бўлади. Бунинг учун истироҳат боғлари марказий матбуот органларига обуна бўлмоқда. Ҳар бир майдонда камида учта ўзбекча ва русча газета бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир марказда уч комплектдан шахмат ва шашка жиҳозлари бўлади.
Ҳар бир майдончада вақти-вақти билан маданий дастурлар қўйиб берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш